Пост канала
- фото
Жиззахдаги АЭС лойиҳасининг умумий қиймати – 9,5 млрд доллар Жиззахдаги интеграциялашган АЭС лойиҳасининг умумий қиймати 9,5 млрд доллар, шундан маҳаллий маҳсулотлар улуши 21 фоиз ёки 1,9 млрд долларни ташкил этади, дея маълум қилди президент матбуот хизмати. Қайд этилишича, ҳозир қурилиш майдонида 450 нафар ишчи ва мутахассис, 100 дан зиёд махсус техника ишлаяпти. Шавкат Мирзиёев лойиҳада маҳаллий маҳсулотлар улушини камида 30 фоизга етказиш вазифасини қўйди. Фориш туманида алоҳида саноат зонаси ташкил этилиб, солиқ ва бож имтиёзлари берилади. Лойиҳанинг техник назорати ва мустақил экспертизаси учун етакчи хорижий компаниялар жалб қилинади.
Открыть в MAX- Просмотры
- 669
- ER
- 0,7%
- Реакции
- 5