Пост канала
- фото
Шавкат Мирзиёев: Ўзгаришларнинг ҳақиқий муаллифи – бу халқимиз Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшираркан, тарихан қисқа даврда улкан ютуқларга эришилганини қайд этди. 35 йил – тарих учун жуда қисқа давр. Лекин ортда қолаётган йиллар ўзининг кўлами, ютуқ ва натижалари билан асрга татигулик давр бўлди, десак, асло муболаға бўлмайди. Ушбу ўзгаришларнинг ҳақиқий муаллифи – меҳнаткаш ва олижаноб халқимиздир деди давлат раҳбари. Президент инсон қадри улуғланган, адолат ва тараққиётга таянган Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан халқ билан биргаликда дадил борилаётганини таъкидлади.
Открыть в MAX- Просмотры
- 437
- ER
- —
- Реакции
- —