Пост канала
- фото
Izmir Art Stroy устидан тергов: компаниянинг норасмий раҳбарига норасмий ёндашув қўлланмоқда Тошкентда Izmir House, Neom Tower каби лойиҳаларни амалга ошираётган қурувчи компания масъулларига нисбатан фирибгарлик аломатлари билан иккита жиноят иши қўзғатилган. Улардан бирида жабрланувчилар сони камида 430 киши, ҳисобланган зарар ҳозирча 173 млрд сўм. Компаниянинг расмий таъсисчиси қамоқда, унинг “орқасида турган асосий одам” эса терговдан яшириняпти, шундай бўлса-да қидирувга берилмаган. Пойтахт прокурорининг изоҳлашича, агар у ҳам қамаб қўйилса, зарарни ундириш масаласи умидсиз бўлиб қолади. “Уларнинг судланиб кетгани ҳеч кимга ечим бўлмайди, сизлар уйсиз қолишинглар эҳтимоли билан, биз уни энди нима қилишни ҳозирча ўйлаб турибмиз”, деди Анвар Ўрмонов жабрланувчилар билан учрашувда.
Открыть в MAX- Просмотры
- 586
- ER
- 0,3%
- Реакции
- 2