Пост канала
- фото
Меҳмонхоналар учун имтиёзлар муддати узайтирилади Уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхона қуриш учун субсидия бериш муддати яна икки йилга узайтирилади. Субсидия учун меҳмонхона “юлдузи”ни тасдиқлашда хорижий компания хулосасини талаб қилиш амалиёти бекор қилинади. Меҳмонхоналар учун ер ва мулк солиғини 10 баробар кам ставкада тўлаш имтиёзи 2030 йилгача узайтирилади. Туроператорлар хорижлик туристларга кўрсатган хизмати ҚҚСдан озод қилинади. Туристик автобуслар импортида утилизация йиғими ундирилмайди.
Открыть в MAX- Просмотры
- 368
- ER
- —
- Реакции
- —