Пост канала
- видео
Тошкентда кекса аёл уйда устидан қулфланган ҳолда қаровсиз қолдирилди 86 ёшли аёл Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонда ёлғиз яшаб келган. Қулфланиб қолган эшикларни очиш хизмати билан шуғулланувчи йигит келиб тушган хабар асосида манзилга бориб, эшикни очган. Шунда аёл унинг устидан қулфлаб кетишганини айтган. Аёлга тегишли бўлган хонадон аввалроқ олди-сотди шартномаси асосида бошқа шахс номига ўтказилгани аниқланган. Прокуратура у фирибгарлик жинояти қурбони бўлган бўлиши мумкинлигини текшириш зарурати борлигини инобатга олиб, ҳолат юзасидан жиноий иши қўзғади.
Открыть в MAX- Просмотры
- 109
- ER
- 2,8%
- Реакции
- 3