Перейти к содержимому

Пост канала

UZVIDEO | УЗБЕКИСТОН | УЗБЕКИСТАН
  1. ссылка

    “Қонуний ишлаётганлар кўпайди, миграция жараёнларидан бюджетга 321 млрд рубль келиб тушди” Россия ИИВ Миграция хизмати раҳбари Андрей Кикотнинг Россия президенти Владимир Путинга берган ҳисоботидаги асосий рақамлар: ▪️Россияга ҳар йили 9 млн атрофида хорижлик келади. Ҳозир 6 млн-6,5 млн хорижлик бўлиб турибди: ▫️қарийб 3 млн – меҳнат миграцияси; ▫️1,7 млн – улар оила аъзолари; ▫️1 млн – туристлар, талабалар, шахсий мақсадларда келганлар. ▪️Миграция қонунчилигини бузган 800 000 хорижлик реестрга киритилган. ▪️Қонуний ишлаётганлар улуши 45 фоиздан 50 фоизгача ўсди. ▪️Мигрантларнинг ишламаётган оила аъзолари сони 20 фоизга камайди. ▪️Қоидабузар 197 000 хорижликка “запрет” қўйилди. ▪️Сохта никоҳ билан олинган 20 000 та РВП ва ВНЖ бекор қилинди. ▪️Маъмурий чиқариб юборишлар сони 2,6 баравар ошди. Ноқонуний юрган қарийб 100 000 хорижлик чиқариб юборилган. Шулардан 75 000 нафари мажбурий тарзда. ▪️Ярим йил ичида миграция жараёнларидан давлат бюджети 321 млрд рубль фойда олди (ўсиш 30 фоиз). Шулардан 60 млрд дан зиёди федерал бюджетга, 250-260 млрд дан ортиғи минтақалар бюджетига (патент тўлови ҳисобидан). https://max.ru/uzvideo_uzb

    Открыть в MAX
    Просмотры
    1 923
    ER
    0,7%
    Реакции
    14