Перейти к содержимому

Пост канала

МУСОФИР ИРКУТСК
  1. фото

    ⛔️“Бўлиш муддатини ўтказиб юбординг – кириш тақиқланади” 🇰🇬Қирғизистон хорижликларнинг мамлакатда бўлиш қоидаларини кучайтирди. Уларнинг бўлиш муддати энди ягона тизим орқали автоматик ҳисобланади. Мамлакатда рухсат этилган муддатдан ортиқ қолиб кетган хорижликларга визасиз даврга мос келадиган муддатга киришни рад этишлари мумкин. Масалан, ўзбекистонликлар учун ҳар 120 кунда 60 кун. Қирғизистон фуқароларининг чет эллик турмуш ўртоқлари ва вояга етмаган фарзандлари учун истисно назарда тутилган. Белгиланган муддатдан ошиб кетган тақдирда уларга мақомини қонунийлаштириш учун бир марта мамлакатга киришга рухсат берилади. Керакли ҳужжатларни киришдан сўнг 30 иш куни ичида расмийлаштириш лозим. Қирғизистонда белгиланган муддатдан узоқроқ вақт бўлган хорижликлар ҳам миграция қонунчилигига мувофиқ яшаш учун рухсатнома олиш учун мурожаат қилишлари мумкин бўлади. 📱👉 МАХ I ТЕЛЕГРАММ

    Открыть в MAX
    Просмотры
    1 175
    ER
    0,2%
    Реакции
    2